Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрамлардан кўзни тийиш

20:09 / 15.04.2016 | Mubiyn | 4311

Ассалому алайкум! Мен бозорга чиқаман, бозорда очиқ-сочиқ кийинганлар дeярли тўла. Мен улар билан савдо қилишга мажбурман. Шундай ҳолатда гуноҳкор бўлмаслик учун нима қиламан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ар-Роҳман” сураси 46-оятида марҳамат қилади: وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ Роббининг ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. Қиёмат куни Парвардигори оламнинг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Икки жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсонларга алоҳида жаннат, жинларга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат. Гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни боғлари билан иккинчи жаннатлари – боғлари орасида сайр қилиб юрадилар. Яъни роҳат устига роҳат, фароғат устига фароғат.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat