Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз фидяси

06:48 / 29.07.2016 | Abdulloh ibn Islam | 7061

Ассалому алайкум! 32753 рақамли саволга берилган жавобда: “Фидя ва каффоротнинг миқдори бир кунлик намоз учун ярим соъ буғдой (1087,5 гр) ёки унинг қиймати»  дейилган. 92095 рақамли саволга берилган жавобда эса: “Бир кунлик 5 фарз  ва 1 вожиб намоз учун жамъи 3 соъ тўлаш керак»  дейилган. Бир кунлик қазо қилинган намоз учун фидя 3 соъ ми ёки 0.5 соъ? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир вақт намози учун ярим соъ. Шунга биноан 5 вақт намоз витр билан қўшилса 3 соъ бўлади.

 قال السرخسي في المبسوط: إذا مات وعليه صلوات يطعم عنه لكل صلاة نصف صاع من حنطة، وكان محمد بن مقاتل يقول أولا: يطعم عنه لصلوات كل يوم نصف صاع على قياس الصوم، ثم رجع فقال: كل صلاة فرض على حدة بمنزلة صوم يوم وهو الصحيح.. انتهى  

Имом Сарахсий “Мабсут” китобларида : “Бир киши вафот топиб, зиммасида бир неча вақт намознинг қазоси бўлса, унинг тарафидан ҳар бир вақт намоз учун буғдойдан ярим соъ таом берилади. Муҳаммад ибн Муқотил(Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шогирдларидан) “Аввалда: ҳар бир кун учун рўзага қиёс қилиб, ярим соъдан буғдой берилади” дер эди. Сўнг ундан қайтиб, “ҳар бир фарз намози бир кунлик рўза каби алоҳида бўлади. Шу гап саҳиҳдир” деганлар”. Ҳанафий уламолари шу қавлни ихтиёр қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat