Ассалому алайкум! Она жаҳл билан ажратиб олиш учун, ўғлига “яна шу бола билан гапришсен, сени у билан кўрсам берган оқ сутимга розимасман” деса, ўғил бари бир у билан гаплашаверса, она яна ўзига “астағфируллоҳ, тавба қилдим” деб қўйса, бунинг ҳукми нима бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаслик керак. Ҳазиллашиб ҳам дуоибад қилмаслик керак. мабодо ўша “оқ қиламан” каби дуоибадлари дуо ижобат вақтига тўғри келиб қолса, ижобатсиз қолмайди. Валлоҳу аълам!