Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

калб зиноси

00:00 / 12.06.2012 | eski savollar | 7879
Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва барокатух. Хурматли Шайх хазратлари узур қимматли вақтизни олганим учун. Аллохим мартабезни улуг,кадризни баланд килсин. Сиздан сурамоқчи бўлган илтимосим бир дўстим гунох иш қилвотди, мани сўзларим унга таъсир қилмаябди, лекин у сизни жуда хурмат қилади, сизни гаплариз аниқ хужжатлар орқали ифода этилгани учун сизни айтганларизга албатта амал қилади. У турмушга чиққан фарзандлари бор, турмуш ўртоғи хам яхши одам. Лекин у “бирнчи мухаббати” бўлган бир инсон у хам оилали фарзандлари бор бўлган одам билан телефонда гаплашади,смс ёзишади,интернетда гаплашишади баъзида учрашиб кафеда ёки машинада гаплашиб хам туришади. Унга бунақа қилма у санга номахрам хисобланади, қалб зиноси деган нарсала бор десам, у ман фақат гаплашаман-у ёмон иш қилмиману девотди шунга илтимос сиздан бу иш гунохлиги тўғрисида номахрамларга қандай муносабатда бўлиш, эрига садоқат тўрисида унга таъсир қилаган қилиб жавоб берсангиз ман унга жавобизни кўрсатардим. Шоядки Аллохнинг мархамати ва сизнинг илмингиз зиёси билан у тавба қилиб тўғри йўлга қайтса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Балоғатга етган муслима номаҳрам эркак билан ёлғиз қолишининг ўзи катта гуноҳ. Бунга зинҳор йўл қўймаслик керак.Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у Зот».Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч демаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам Шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундоқ ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас.Баъзи бирлар даъво қиладигандек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, уларни дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи?Баъзи бир кишилар эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади, зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотин олдига кирса нима бўлибди, дейишади. Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У Зот бу иш ўлим билан баробарлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, шунчалар хатарли дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса, ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас. Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимнингдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйгани ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ғойиб аёллар олдига кирманглар. Чунки шайтон ҳар бирингизнинг қон томирида юради», дедилар. Биз у Зотга: «Сизда ҳамми?» дедик.«Менда ҳам. Лекин Аллоҳ ёрдам бериб, мен саломат қолганман», дедилар».Эри ғойиб, ўзи ёлғиз аёлнинг олдига бегона эркакнинг кириши шайтоннинг васвасасига йўл очиши турган гап. Бундоқ пайтларда ҳар қандай эркак, ҳар қандай аёл ҳам шайтоннинг васвасасидан қутулиб қолиши амри маҳол. Ҳатто Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳолларича бу нарсадан қутулмаган эканлар. Аллоҳ таоло у Зотга махсус ёрдам бериб, алоҳида равишда сақлаб қолган экан. Бу пайғамбарлик маъсумлигидир. Аллоҳ таоло, барча пайғамбарларни, шу жумладан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам шайтон васвасасига учишдан, гуноҳ содир этишдан Ўзи сақлаган.Шундоқ бўлганидан кейин ҳеч ким бепарво бўлиши керак эмас. Ҳамма, ким бўлишидан қатъи назар, бу масалада ўзини сақлаши лозим.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Агар шундоқ бўлса, учинчилари шайтон бўлур», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шариф олдинги ҳадислардаги маънони яна ҳам ҳам очиқроқ таъкидлаб келмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat