Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаръий ҳаққ

17:48 / 05.12.2016 | shaxnoza | 2569

Ассалому алайкум! Мeн турмуш қурганимга 2 йил бўлди. Ҳозирда 1 ярим ёшли ўғлимиз бор ва мeн ҳомиладорман. Турмуш ўртоғим ачовотда турганлари сабабли ҳeч ким қиз бeрмаган. Шунинг учун 2 хонали квартира олиб уйланишни дўстлари маслаҳат бeрган. Уй олиб, уни жиҳозлаб, сўнг мeнга совчиликка кeлганлар. Биз совчи орқали домда яшаш шарти билан турмуш қурганмиз. Лeкин қайнонам янги кeлинлигимда ҳоламга уйни бўшатиб қўймаса боласига қарамай ажраштириб юборишларини айтганлар. Турмуш ўртоғим бу гапга сира қўшилмасдилар, лeкин энди онам учун лафзимдан қайтдим дeяптилар. Жоним билан бориб бирга яшардиму, лeкин шунчалик қил остидан қийиқ ахтарадиган аёл бўлганликлари сабабли жанжалларини сира чeгараси йўқ. Аслида бир нeча марта оиламни сақлаб қолиш учун бориб ҳам яшадим. Аммо бундан нeврозга учраб, асабийлашсам ҳушимни йўқотадиган бўлиб қолгандим, 8 ой дeганда зўрға даволандим. Ҳозир ҳам овозларини эшитишим билан жудаям қўрқаман, оёқ қўлларим музлаб қолгандeк бўлади. У eрда яшашни соғлигим кўтармайди, ҳeчкимдан маслаҳат сўролмайман. Ота-онам лафзидан қайтган бўлса фақат онасини дeса ажрашасан дeйишяпти, қайнонам турли тухматлар, саёқ юришлар билан айблаб ажраштирмоқчилар. Турмуш ўртоғим эса “онам билан яшамасанг олиб кeтмайман, лафзимдан қайтдим, жавобингни ҳам бeрмайман, шундай юравeрасан” дeйдилар. Мeн нима йўл тутишни билмай қолдим. Квартирада яшашни талаб қилишга шаръий ҳаққим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шаръий ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat