Ота-онам рози бўлмаяптилар

СаволларМавзу: Турли саволларОта-онам рози бўлмаяптилар
Alisher сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан келажагимга таалуқли маслахат сўрамоқчи эдим. Хозир ёшим 19да. Алҳамдулиллаҳ мактабда араб тили ўқитувчимиз диний томондан оз-моз тушунча берганлар. Хозирда 2 синфдошим билан Аллоҳ розилиги учун илм олиш ниятида мадрасага ўқишга кирмоқчи эдик. Лекин ота-онам бунга норозилик билдиришмоқда. Сабаби диндан унча хабарлари йўқ, намоз ҳам ўқишмайди, лекин бировни ҳаққидан қўрқишади. Илтимос маслахат беринглар қандай йўл тутай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу сизни мақсадингизга қанчалик даражада интилишингизга боғлиқ. Келажакда уни ҳам буни ҳам эплолмайдиган бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Шунинг учун мақсадингизни аниқлаштириб олинг. Ота-она фарзи айн даражасидаги бошланғич маълумот олишингизга тўсқинлик қилишлари нотуғри. Сизлар чиройли ахлоқ ва гўзал муомала билан бу ишни ҳал қилишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!