Ассалому алайкум! Қуръонда дудуқланиш ва ундан халос бўлиш ҳақида нималар дейилган. Агар инсон дудуқланиб гапирса уни тилини шайтон боғлаётган бўлади деб эшитгандим. Шулар ҳақида илтимос маълумот берсангизлар.
Ассалому алайкум! Кўпчилик қарияларимиз чақалоқ 40 кун чилласида кийган кийимини чилласи чиққанидан кейин кийғазиб бўлмайди дейишади. Шу ростми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, закотни киши умрида бир марта берадими ёки ҳар йили берадими?
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Таҳорат бор пайтда, ел чиқиб кетса, бошқаттан мустаҳаб қилиш шартми ёки қилмасдан таҳоратни янгилаб, намозга кирса бўладими?
Ассалому алайкум! Таҳоратсиз ёки ҳайз ёки нифос вақтида истиғфор айтса, зикр қилса бўладими?