Ассалому алайкум! Зиммасига ҳаж фарз бўлмаган ота ҳажга бой фарзандини маблағи билан бориб келса, кейин ота ўзи бой бўлиб қолса, зиммасига ҳаж қайта фарз бўладими?
Ассалому алайкум. Мен хозир Саудиядаман. 80дан ошган кариндошимга умра қилиб берсам бўладими? Ўтганларни номидан хам умра қилсам бўладими?
Ассалому алайкум! 10 дан ортиқ дўстлар ўртада хар ойда пул йиғиб келишилган асосда навбатма-навбат Умра сафарига борилса бўладими?
Ассалому алайкум! Яқинда қариндошларимиз Хаж сафаридан қайтдилар. Уларнинг ўғил-қизлари оёғини тавоф қилиб, юзига сурдилар. Бу хадди-харакат исломда қанчалик жоиз?
Ассалому алайкум! Айтайлик менда $6000 пул бор. Ҳаж амали учун етарли. Шу пулга ҳажга борганим афзалми ёки мискинларга ёрдам бериш, йўл, кўприклар қурдириш, сув чиқариш каби ишларга сарфлаганим яхшими?