Ассалому алайкум! Мен абжад ҳисобини ўрганмоқчи эдим. Илтимос, шу бўйича қандай(ўзбек ёки рус тилида) китоблар мавжуд? Уларни қаердан олишим мумкин? Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Баъзи одамлар ижтимоий тармоқлардаги профилларга бошқа одамларнинг расмларини, хусусан илмли одамларнинг расмларини қўйиб оладилар. Шу ишлари тўғрими?
Ассалому алайкум! Сизлардан ва қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир жойда : Икки инсоннинг айби билан беникоҳ туғилган бола дўзахи бўлади” деб эшитдим. Шу бор гапми?
Ассалому алайкум! Мен АҚСҲда активированний уголь дорисини ичмоқчи эдим. Аммо унга молдан олинган желатин қўшилган экан. Уни истеъмол қилишга ўйланиб қолдим. Шунда шариатнинг ҳукми нима бўлади?
Ассаламу алайкум! 4-5 ойлик чақалоқ ота-онаси билан ухлаши табиий. Шунда фарзандини ухлатиб, ўша хонада эр-хотин яқинлик қилишлари жоизми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.