Ассалоку алейкум! 2 ой олдин мени, дадам бир танишларининг корхонасига ишга олиб кириб қўйдилар. Мен институтга тайёрланиш мақсадида ишдан кетмоқчи бўлсам, корхона раҳбари бўшатмасдан “Сен репититорларинга боравер, бу ерда стаж кетаверади, ойлигини ҳам олаверасан” деди. Билишмча дадам у корхона раҳбарининг жуда кўп ишларини битириб берар эканлар. Корхона раҳбари анчадан бери қандай қилиб бу яхшиликларни қайтаришни билмай юрган экан. Саволим шуки, мени у ерда ўтаётган стаж ҳаром йўл билан ўтиб, олаётган пулларим ҳароммасмикин? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сиз шаръан пулни олишга ҳақли эмассиз. Стаж эвазига оладиганингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам.