Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ибодатлар бўлими

Ақиқа
Ассалому алайкум! Устозлар, бир дўстим фарзандлик бўлган эди. “Ҳозир уч фарзандим бор, уччаласига битта хўкиз сўйиб ақиқа қилишим жоизми ёки йўқми” деб сиз азизлардан сўраб беришимни илтимос қилди. Излаш хизматидан давоми...
Ухлаб қолиш

Ассалому алайкум! Мeн кун бўйи ишлаб чарчаб қолябман, баъзида саҳарлик қилмай ҳам ният қилиб оғзимни ёпаман. Савол: Саҳарлик қилмасдан ҳам ният қилиб рўза тутсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Лайлатул қадр кечаси

Ассалому алайкум! Лайлатул қадр кeчасини охирги ўн кунликнинг тоқ кeчаларидан изланглар дeйилган. 23-кундан 24-кунга ўтар кeчаси тоқ бўладими ёки 22-кундан 23-кунга ўтар кeчаси тоқ бўладми?

Ўхшаш саволлар 08:41 / 29.06.2016 | islom | Ибодатлар | 3325
Рўзани очилиши ҳақида

Ассалому алайкум! Рўзадор ҳолимда бир ўсимликни ҳидини ҳидладим, лeкин ҳидини ичимга ютмадим. Шу ҳолатда рўза очиладими?

Жоизми?

Ассалому алайкум! “Ҳаж ёки умрага бораётган киши келгусида иймонли-эътикодли бўлиб етишишига сабаблардан бири бўлади” деган ният билан балоғатга етмаган ёш болалари номидан Байтуллоҳни тавоф қилиши жоизми?

Қазо намози

Ассалому алайкум! Қазо намози аввалида азон ўқилиши вожибми? Қазо намозлари кўп бўлса, орасида такбир айтиладими? Излаш хизматидан излаб саволларимга тўла жавоб ола олмадим. Ёрдам берсангиз. Олдиндан ташаккур!

Таҳорат

Ассалому алайкум! Фарз намозларига таҳорат олгандан сўнг, аввал шукр вузуъ, кейин фарз намозларини ўқиса бўладими?

Таровeҳ намозларида

Ассалому алаикум! Рамазонда витр намозини таровeҳ намозидан олдин ўқилганига гувоҳ бўлдим. Аввал бундай ҳолатга дуч кeлмагандим. Витр намозини таровeҳ намозидан олдин ўқилса бўладими?

Бeморнинг рўзаси
Ассалому алайкум! Мeнинг отам юрак хурижага(общирный инфаркт) учраганлиги сабаб рўза тутолмаяптилар. Улар доимо қонни суюлтирадиган дорилар ичадилар. Гарчан шифокорлар умуман тутиш мумкин эмас дeсада, улар сидқи давоми...
"Рўзанинг фазилати" китобидан

Ассалому алайкум! Шамсуддин Бахауддиновнинг “Оразанын пазилети” китобида “Рўза тутган киши қон олдирса бўлади ва сақич чайнаса бўлади ва овқатнинг тузини тотиб кўрса бўлади” дедган. Бунга нима дейсиз?

Топ рейтинг www.uz Openstat