Ассалому алайкум! Кўзим шамоллаганди лекин ҳеч нарса ўқмайди қичишиш бор шу ҳолатда ҳам таҳорат синадими? Оқ нарса ажралсагина таҳорат янгилавотудим. Қичишса қўлга кўз ёши суркалса бу ҳолатдачи?
Ассалому алайкум! Оғиздаги яраси бор одам ҳар намозга таҳорат янгилайди дийилганакан. Ярадан қон ва йиринг чиқмасаҳамми ва кичкина бўлсаямми. Оғиз теккан ҳамма нарса нажосат бўлиши мумкинми шу ҳолатда?
Ассалому алайкум! Ёш бола устига қусган кийими қуриса сўнг ўша жойи ҳўл бўлса қўлимиз билан ушласак қўлимиз нопок бўлмайдими? Қўлимизни артиб олсак кифоями? Нажосатнинг асари диганда нима тушунилади?
Ассалому алайкум! Ёш бола сийиб қўйган иштонларни баъзида ювмасдан батарейкада қуритилса сўнг шу батарейкага бошқа ҳўл кийим илинганда нопок бўлмайдими?