Ассалому алайкум! Ёш бола сийиб қўйган иштонларни баъзида ювмасдан батарейкада қуритилса сўнг шу батарейкага бошқа ҳўл кийим илинганда нопок бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича берилган.
Бир тарафида нажас бор гиламнинг бошқа тарафида, агар сиқилса қатра томмайдиган-у, аммо нажосатнинг бир оз ҳўли зоҳир бўлиб турган ва тезак аралашган лойдан қилиниб, қуриб кетган нарса устига ҳўл бўйича қўйилган кийимда намоз ўқиса бўлади.
Бир жойида нажас бор гиламнинг нажас тегмаган ерида намоз ўқиса бўлади. Бунда намоз ўқийдиган ер пок бўлиши эътиборга олинади.
Иккинчи ва учинчи ҳолатларда ҳам нажосат тарқалмаган бўлади.
Агар нажосат жойи эсдан чиққан бўлса-ю, бир тарафи ювилган бўлса ҳам жоиз. Бу худди буғдойга уни тепалаётган эшаклар бавл қилса, унинг бир қисми ювилса ёки кетказиб юборилса покланганидек. Валлоҳу аълам!