Ассалому алайкум! Кўзим шамоллаганди лекин ҳеч нарса ўқмайди қичишиш бор шу ҳолатда ҳам таҳорат синадими? Оқ нарса ажралсагина таҳорат янгилавотудим. Қичишса қўлга кўз ёши суркалса бу ҳолатдачи?
– Ва алайкум ассалом! Савол: Кўздан чиққан ёш таҳоратни кетказадими?
Жавоб: Одатда кўз ёши таҳоратни бузмайди. Лекин, кўз оғриганда кўз ёши ўрнига йиринг оқадиган бўлса, таҳорат бузилади. Кўздан оқаётган нарса нима эканлиги табиб орқали аниқаланилади.
لَوْ خَرَجَ مِنْ أُذُنِهِ وَنَحْوِهَا كَعَيْنِهِ وَثَدْيِهِ قَيْحٌ وَنَحْوُهُ كَصَدِيدٍ وَمَاءِ سُرَّةٍ وَعَيْنٍ لَا بِوَجَعٍ وَإِنْ خَرَجَ بِهِ أَيْ بِوَجَعٍ نَقَضَ لِأَنَّهُ دَلِيلُ الْجُرْحِ ، فَدَمْعُ مَنْ بِعَيْنِهِ رَمَدٌ أَوْ عَمَشٌ نَاقِضٌ ، فَإِنْ اسْتَمَرَّ صَارَ ذَا عُذْرٍ مُجْتَبَى ، وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ .
Қулоғидан ва шунга ўхшаш кўзи, кўксидан қайҳ ва шунга ўхшаш йиринг, киндик ва кўз суви чиқса, агар оғриқсиз ҳолда бўлса, таҳорат бузилмайди. Агар оғриқ билан чиқса, таҳоратни бузади. Чунки, оғриқ жароҳат аломатидир. Трахома ёки шапкўрлик билан касалланган кишининг кўз ёши таҳоратни бузувчидир. Агар (кўз ёши) домий бўлса, соҳиби узурга айланади (Мужтабо). Одамлар бундан ғафлатдадирлар (Роддул муҳтор).
Шунинг учун кўзидан ёш оқиб турадиганлар кўзидан оқаётган ёш нима эканлигини шифокордан аниқлаб олиш зарурдир. Агар йиринг бўлса, ҳукм юқоридаги каби бўлади. Валлоҳу аълам!