Ассалому алайкум! Дуо қилишда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб дуо қилса бўладими? Масалан: Пайғамбаримиз ҳаққи ҳурмати гуноҳларимни авф эт деб. Раҳмат.
Ассалому алайкум! Устозлар, дейлик менинг пулим закот миқдорига етди, мен биринчи бўлиб кимга беришим жоиз бўлади? Биринчи бўлиб кимлар ҳақли бўлади?
Ассалому алайкум! Уйқуда жунуб бўлиб қолса, ўша жунуб ҳолатида хотини билан яқинлик қилса бўладими? Ёки ухласа бўладими? Раҳмат.
Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, бир киши мардикорликка ишга борди. Лекин мардикор биладики уни ишлатадиган уй эгаси ҳаромдан пул топади. Шу мардикорни уй эгасидан меҳнат қилиб олган пули ҳаромми?