Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, бир киши мардикорликка ишга борди. Лекин мардикор биладики уни ишлатадиган уй эгаси ҳаромдан пул топади. Шу мардикорни уй эгасидан меҳнат қилиб олган пули ҳаромми?
Ва алайкум ассалом! Агар топганининг кўпроқ қисми ҳаромдан бўлса, мардикорнинг ундан оладиган пули ҳалол бўлмайди. Озроғи ҳалолдан ёки айни ўша бераётган пули ҳалолдан бўлса олиши жоиз. Валлоҳу аълам!