Ассалому алайкум! Аёллар қурбонлик қилиши вожиб амал саналадими? Аёллар жонлиқни ўзларини йиғган пулларига олдиришлари керакми ёки турмуш ўртоқлари томонидан олинадими? Қурбонлик сўйилиш пайитида жонлиқни тепасида туролмайдиган одам ўз ваколатини маҳрамларига топшириши керакми ёки бу шарт бўлмаган амал саналадими? Шунчаки палончини номидан деп сўйилса ҳам қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар қурбонлик қилиш нисобига эга бўлса, аёл кишими ёки эркакми қилиши вожиб ҳисобланади. Етса ўзининг пулларидан етмаса тақинчоқларини сотиб ёки турмуш ўртоғидан олиб ҳам қилса бўлади. Жонлиқни тепасида туриш шарт эмас, вакил қилса ҳам бўлади. Фалончининг номидан қурбонлик деб сўйилса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!