- Бу барча фиқҳ китобларида айтилган. Нимага ўша китобларни ўқимай ҳадеб, қайта-қайта сўрайверасизлар?!Шомнинг вақти қуёш ботгандан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Модомики, шафақ ғойиб бўлмаса, Шомнинг вақти бор», деганлар.Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра Шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра Хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, Шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади.Яна ҳам қўпол қилиб айтиладиган бўлса, бизда қуёш ботгандан кейин эллик дақиқа ўтгунча шомнинг вақти туради. Бундан ўн беш минутдан кейин уни ўқимай қўйганлар катта гуноҳга ўзини урган бўладилар.