Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу, муҳтарам шайҳ ҳазратлари.Ҳазрат, ҳозирда чэт элда та'лим олаяпман ва бир масалада иккиланиб қолдим. Намоз о'қишни 20 ёшимда бошладим ва 8 йиллик қазо намозларимни кундалик о'қиб бораяпман, иншааалоҳ. Бугун пешин намозини масжидда жамоат билан о'қиб бо'лгач чэтроқ о'тиб қазо намозимни о'қий бошладим. Шунда бир одам елкамга туртиб имом бо'лишимга ишора қилди. Ман эса о'зимча калламни сарак қилиб бугунги пешин намозини о'қимаётганимни билдирмоқчи бо'лдим, аммо ул одам англамади ва нима қилишишни билмай намозда давом этиб имомлик қилдим. Шундай пайтларда нима қилишим керак. Нафл ёки суннат о'қиётган бо'лсамчи? Яна бир муаммо ман о'зимми имомликка муносиб ко'рмиман ҳозирча, чунки сураларни кирилл алифбосидан о'қиб ёд олганман.Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин, раҳмат!