Ассалому алайкум! Ҳозирги мактабгача таълим ташкилот (боғча)ларда болаларни овқатлантириш учун autсorsing хизмати ташкил этилган. Ушбу хизмат МТТ талаби ва белгиланган меъёрларга асосан болалар сони бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ажратади ва болаларни озиқлантириш мажбуриятини олади. Улар ажратган маҳсулоти ва кўрсатган хизмати учун тўлиқ ҳақларини оладилар. Лекин кун ёки хафта охирида маҳсулотлар ортиб қолади. Болалар ҳам еб тугатолмайдидар. Увол бўлмасин деб МТТ раҳбари ходим(а)ларга ортган маҳсулотларни бўлишиб олиб кетишни айтади. Айтингчи, ушбу маҳсулотларни МТТ раҳбарининг рухсати билан олиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Ушбу маҳсулотлар болаларнинг мулки бўлса ота-оналари олиб кетишсин. Валлоҳу аълам!