Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози

18:16 / 24.05.2019 | Xilola | 3210
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) буюрадиларки: умматларимнинг қазо намозлари бўлса рамазоннинг охирги жума куни, жума намози билан аср намози орасида 4 ракъат намоз қилса 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, отаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади. Намоз 4 ракъат суннат каби ўқилади. “Ният қилдим Аллоҳ ризоси учун аввалги устимда қолган қазо намозларининг каффорати учун 4 ракъат суннат намозини ўқишга”. Ҳар ракъат “Фотиҳа”дан сўнгра: 10 та оятал курси, 15 та “Кавсар”, 15 та “Кафирун”, 3 та “Ихлос” ўқилади. Саломдан кейин 70 та истиғфор ва 70 саловот ўқилади. Шу гаплар тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу тўқима гап. Дин душманлари мусулмонларни қазо намозлари зиммаларида қарз бўлиб Роббиларига йўлиқсин деб ўйлаб топишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat