Ассалому алайкум! Мен укам билан уй сотиб олиш учун пул йиғяпмиз. Аллоҳ баракасини бериб закот бериш имконини ҳам берди. Ўтган йили 4 000 $ маблағдан закот тўладик. Бу йил ҳам тўлаш ниятимиз бор. Бу йил ҳам шу маблағдан (4000$ дан) закот тўлаймизми? Бу йил яна 1 600$ қўшилди. Умумий маблағимиз 5600 $. Умумий маблағдан закот тўлаймизми (5600$) ёки фақат шу йили йиғилган маблағданми (1600$)?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 5600 дан чиқарасизлар. Валлоҳу аълам!