Ассалому алайкум! Агар эҳсон қилинадиган пулга ҳаром аралашган бўлса ёки бу шубҳали(ҳаром аралашган ёки аралашмагани номаълум) бўлса, шунда "ҳалол қисмидан савоб умид қиламан ёки ҳаром бўлса савоб умид қилмайман, ҳалол бўлса савоб умид қиламан" деб ният қилса бўладими? Баъзида пулга ҳаром аралашган ёки аралашмагини билмай қоламиз.
– Ва алайкум ассалом! Шундай қилинади. Аммо фарз бўлган закотни адо қилишда ҳалоллигида шубҳа йўқ бўлган молдан беринг. Валлоҳу аълам!