Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

100 минг йилда бир келадиган кеча

19:32 / 25.05.2019 | Nursulton | 2727

Ассалому алайкум! Бугун 3-25 тонгда ой Каъба атрофидан айланиб ўтади ва осмон ёриқ бўлади. Бу қабул вақти бўлиб, 100 минг йилда бир келади. Аллоҳдан хоҳлаганини сўраса бўлади. Ҳазил нарса тўғрими ? Жавоб учун раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шу кунларда кенг тарқалаётган шу икки ЁЛҒОНдан огоҳ бўлинг. Бу ёлғонлар расм ёки матн кўринишида бўлиб ҳаммага тарқатиш сўралган бўлади. Жоҳил дин душманлари биз мусулмонларни йўлдан адаштириш учун ҳар қандай пасткашликка тайёр. Ҳаттоки Аллоҳ ва унинг Расули номидан ҳам ёлғон тўқишади. Бу кабиларни тарқатаётганлардан ўтинчимиз Аллоҳдан қўрқинг. Бу каби хабар ҳар йили Рамазон бошланишига бир неча ой қолганда асосан Рамазон ойида тарқала бошлайди. Аввало, бу хабарнинг ғирт саводсизларча, ҳадиси шарифларга ҳурматсизларча ёзилганиёқ одамни шубҳага солади. Аҳли илмлар бундай хом-хатала матн ёзмайдилар. Шунингдек, ҳадиси шарифлардан иқтибос келтирганда уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитиб, қолганларга етказган саҳобанинг исми ҳамда бу ҳадисни ривоят қилган муҳаддис имомларимиздан бирининг исми шарифлари ҳамда бу ҳадиснинг қайси китобда келтирилгани кўрсатилиши керак.
Қолаверса, бу гап мутлақо ҳадис эмас, балки уйдирма, ёлғон гап бўлиб, нақ бидъатнинг ўзгинасидир. Ҳеч қайси мўътабар асарларда, саҳиҳ ҳадис тўпламларида бундай ҳадис йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Аммо нима учун бундай бемаъни нарса интернетда тарқалиб кетяпти? Бир томондан, бунинг сабаби баъзи кимсаларнинг ўтакетган илмсизлиги, жоҳиллиги, ноинсофлиги ва қайсарлиги бўлса, иккинчи томондан баъзи канал ва саҳифаларнинг диндан пиар ва реклама учун мунофиқларча фойдаланишидир.
Мунофиқларча деганимизнинг сабаби шуки, мўмин-мусулмон одам оддий ёлғон гап-сўзни тарқатишдан ҳам ҳазар қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёлғон ҳадис айтишдан эса жаҳанам оловидан қўрққандек қўрқади.
Чунки Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:
«Мени сизларга кўп ҳадис айтишдан фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлари тўсади».
Бу ҳадисни буюк ватандошимиз имом Бухорий ўзларининг дунёга машҳур «Жомеъус саҳиҳ» тўпламларида келтирганлар. 

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин».
Билиб туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган нарсани у зотдан, деб гапириш шунчалар ёмон нарсаки, ким шу ишни қилса, дўзахий бўлиши турган гап. («Олтин силсила». «Саҳиҳул Бухорий», 1-жилд, 108-ҳадис).
Динини яхши биладиган, диний илмлардан озми-кўпми бохабар бўлган мўмин-мусулмон одам бу ҳадисни албатта эшитган бўлади. Шунинг учун юқоридагига ўхшаган ёлғон-яшиқ, таг-туги йўқ гапларни нафақат ҳадис деб тарқатишга, ҳатто уни ҳадис дейишга ҳам ҳазар қилади.
Буни ҳадис деб қандайдир мақсадлар билан тарқатаётганлар билмайдики, айнан мана шу каби гапларни тарқатганлар юқоридаги ҳадисга биноан оғир азоб-уқубатларга дучор бўлади.
Шу тўрт қатор гапни тарқатаман деб, ўзини нақадар даҳшатли азобларга дучор қилаётган бу гумроҳларга шу гап кифоя қилармикин? Буниси бизга қоронғи. Аммо умид қиламизки, буни билмаган бўлишса, энди билиб, кўзлари очилар. Биз уларни дуоибад қилмаймиз, балки уларга инсоф тилаймиз, токи бу дунёда тавба қилишга улгуриб қолишсин.
Азизлар динимизни ҳар хил таг-туби номаълум, чаласавод саҳифалардан ёки гуруҳма-гуруҳ айланиб юрадиган турли варақалардаги матнлардан эмас ишончли манбалардан ўрганайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat