Ассалому алайкум! Устозлар хозирги кунда юртимизда мусулмонлар назорат олиб борадиган торт печенье ва бошқа қандолат махсулотларни ишлаб чиқарадиган жойлар бор айтаётган махсулотларни деярли хаммасига маргарин қўшишади ва унда е471 (асосан ўсимликдан олинадиган баъзи пайтларда хайвонлардан одинадиган ёғ) бўлади шу сабабли ўша корхоналар билан боғланиб бу нимани ёғи қандай маргарин ишлатишлиги хақида сўрадим ва жавоблигидан ўзим уялиб қолдим чунки улар хаммаси назорат остида ўзимиз хам оиламиз билан истемол қиламиз дейишди. Базилари эса ундай нарса қўшсак охиримиз ёмон бўлади хам дейишди. Шунинг учун қолган шундай мусулмонлар назорат олиб борадиган корхоналарга боғланиб ўтирмай тўғри гумонда бўлиб махсулотини истемол қилишим жоизми? Чунки қалбим шубхадан холи бўлди ёки суриштираверайми?