Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

09:26 / 18.11.2023 | Абзалхужа | 358

Ассалому алайкум! Мени онам оламдан ўтганлар. Хозир отам хаётлар. Онам хаётликларида, укам бир неча маротаба онамдан қарз олган. Онам укамга, бу қарз, мани қайтариб берасан деганларида, укам хам, онамга бу қарзлигини ва албатта қайтаришини маълум қилиб пулни олган. Онам оламдан ўтганларидан кегин, укам қарзни бериш масаласида, отам олдиларига келиб пулни нима қилишни сўраганида, отам, она ва бола ўртасида қарз муомаласи бўлмиди, ота сифатида онамнинг қарзини отам кечдим деб айтдилар. Укам мандан хам сўраганида, ман нима дийишни билмадим. Айтингчи, укамни нима қилган иши тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсоннинг ҳаётлик чоғида берган қарзлари унинг вафотидан сўнг меросхўрларникига айланади. Қарздор қарзни меросхорларга дарҳол қайтариши, улар эса шариат кўрсатмаларига кўра ўша маблағни бўлишиб олишлари шарт. Бошқа меросхўрлар мавжуд бўлса марҳумнинг эри ўзича қарзни кечиб юборишга ҳақли эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat