Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Магазиндаги холат

05:56 / 07.02.2016 | Khurshid | 2518

Ассаламу алайкум! Азиз устозлар, «Макро» магазинидаги бир қоидани ўқидим. Унда ёзилишича “харидор, агар маҳсулотнинг ўзига ёпиштирилган нархни, чекдаги нарх билан солиштирганда фарқ топса, ўша маҳсулот унга текинга берилади” деб ёзилган. Мен кўп нарса олдим ва уларнинг орасида сарёғнинг нархида фарқ топдим(яъни менга ёзилганига нисбатан қимматроққа сотишди) ва қоидага биноан сарёғ учун тўлаган пулимни талаб қилиб олдим. Лекин уйга келиб, тўғри қилдимми ёки йўқми деб иккиландим. Маслаҳат беринг, бу ишим тўғримиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Харидор, агар маҳсулотнинг ўзига ёпиштирилган нархни, чекдаги нарх билан солиштирганда фарқ топса, ўша маҳсулот унга текинга берилади” деган ёзувни маъмуриятдан сўраб кўринг. Сиз бизнинг ишимиз, тараққиётимиз ва бунга бефарқ қараётганларни топишга ёрдам берганингиз учун мукофот тарзда сотиб олган нарсангизни пулини олмаймиз – деса, бу сизга ҳадядир. Ҳадяни олишингиз жоиздир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat