Ассалому алайкум! Сийрат ҳақидаги китобларда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) катта фарзандлари Қосим эканлиги ёзилган. Лекин, "Олтин силсила" китобининг 7-жуз, 522-бетидаги 6196-сонли ҳадис изоҳида у зотнинг Қосим исмли фарзандлари бўлмаган дейилибди. Бу ерда хатолик кетганми ёки бу ихтилофли масалами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У ерда уламоларни ўртасида ихтилофли бўлиб машҳур бўлмаган қавл келтирилиб қўйилибди. Машҳур қавлда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қосим исмли ўғиллари бўлгани ҳақида келтирилиб қўйилган. Валлоҳу аълам!