Ассалому алайкум! Айни пайтда оилада бир ўзим ишлайман, аёлим фарзанд тарбиясида, 2019-йил март ойидан бери ҳисобимдаги маблағ нисобдан ошган. Мақсадим бирор уй-жой сотиб олиш, лекин яшаётган уй-жойим бор. Ушбу маблағимнинг закоти масаласи қандай бўлади?
2). Агар ҳисобимдаги маблағ нисобдан икки баробар ошган бўлсачи (Мисол учун 35 млн дан ортиқ бўлса)?
3). Оилада эр-хотининг маблағи иккаласига тенг тақсим қилинганда иккаласида ҳам нисобга етмасачи? Жавобинггиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Нисобга етгандан бошлаб бир йил ўтган бўлса қирқдан бирини закот деб беришингиз фарз бўлади. Сиз ҳаммасидан берасиз. Маблағ топганники бўлади ва ўша закот беради. Валлоҳу аълам!