Ассалому алайкум! Ёшим 19да, ўқийман. Отам дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларини сотадилар. Баъзи бир маҳсулотларни ўз номини айтмасдан, сифати яхши ҳамда маълум ва машхур маҳсулотларнинг номини қўйиб сотадилар. Бундан ташқари маҳсулотга бошқа маҳсулотнинг этикеткасини ёпиштириб сотадилар. Ҳамда таркиби шубҳали бўлган нарсаларни ҳам сотадилар. Шу билан бирга ҳалол бўлган нарсалар ҳам бор ва кўпдир. Саволим шундан иборат эдики, мени еганларим ҳалол бўладими?Аллоҳ таоло ўқиган намозлариму қилган дуоларимни қабул қиладими? Рамазондан олдин бамдодга ухлаб қолар эдим, ибодатларимда ҳам ҳаловат йўқ. Устозлар қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аксари ҳалолдан бўлса, жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким макр қилса биздан эмас” деганлар. Ўзингиз бошқа ҳалол иш топинг. Валлоҳу аълам!