Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстимга тўғри йўл кўрсатинг, илтимос.

00:00 / 20.08.2009 | eski savollar | 2269
Ассалому алайкум. менинг бир до'стим бор у ҳам намоз о'қийди, динимиз амалларини бажаради, диндор йигит. Яқинда бир қиз билан танишибди, айтишича қиз ҳам диндор экан. бир-бирига муҳаббат уйг'онибди. Хуллас до'стим у қиз билан гувоҳларсиз никоҳ қуришибди. Буни на ота-онаси билишади, на бошқа. Мен ҳам кеча билиб қолдим. Унинг айтишича никоҳларига ОЛЛОҲ гувоҳлиги етарли эмиш, бошқа ҳеч кимни гувоҳлиги ҳам,никоҳ о'қийдиган домланиям кераги ё'қ эмиш. Нимага бундай қилдинг десам "қо'лини ушлаш учун" дейди. Бунақада эр-хотинмиз деб яқинлик ҳам қилишадими деб қо'рқаман. Ното'г'ри қилгансан десам, "қани исботинг" дейди, шунда сеники то'г'рилигига қани о'ша исбот демоқчи бо'ламану... Шулар то'г'рими?, агар то'г'ри бо'лмаса до'стим катта гуноҳга ботадику. Илтимос сиздан, тезроқ жавоб беринг. Илтимос...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Уларнинг қилгани мутлақо нотўғри. Дарҳол бу ишга тавба қилишлари керак. Ўзича кўнглига келганини қилиб бўлаверади дейиш катта гуноҳдир. Аллоҳнинг Ўзи мўминлардан камида икки киши никоҳга гувоҳ бўлишлари кераклигини айтган. Бу иш Аллоҳ ҳаром деган нарсани ҳалол дейиш билан тенгдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat