- Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар бир гуноҳ қилганида жазога ҳақли бўлади. Борган сари дўзахдан жой тайёрлаб бораверади. Бунга бир мисол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким менга қасддан ёлғон тўқиса дўзахдан жойини тайёрлайверсин” деганлар. Рўзада эса инсон тавба қилиб, ибодат қилиб ўлса тушадиган жойидан озод қилинади. Содда қилиб айтганда ҳар бир ҳукуматда бўладиган афв имтиёзига ўхшайди. Шунинг учун мусулмонлар ҳайтда хурсандчилик байрамини қилишади. Валлоҳу аълам!