Ассалому алайкум! Мен қўшни вилоятда ишлайман,15 кун ишда бўламан. Мисол учун ойнинг 1-санаси куни эрталаб соат 07:30да автобусда жўнаймиз. Шу ойнинг 16 санасида соат чамаси 12:00 да ишхонадан йўлга чиқамиз ва чамаси соат 17:00 да етиб келаман. Намозимни қаср қиламанми ёки муқим бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тўлиқ 15 кеча-кундуз етиб борган жойингизда бўлсангиз муқим ҳисобланасиз. Йўл вақти ҳисобга қўшилмайди. Валлоҳу аълам!