Ассалому алайкум! Мен бош бармоқ ва жимжималоқ бармоқни бирлаштириб кўрсаткич бармоқда ишора қилардим ва бунда қолган бармоқлар тугилади лекин ишорадан кейин кўрсаткич бармоқни ҳам бошқа бармоқлар қатори тугиб олар эдим. Энди ҳулоса қилганим шу бўлдики жимжималоқ бармоқ ишорадан сўнг фақат туширилади қолган бармоқлар тугилиб туради. Шу ҳулосам тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Жимжилоқ эмас ишора бармоғи туширилади. Қолганлари ўз ҳолида букилган ҳолатда қолади. Чап қўл каби бутунлай ёзиб юборилса ҳам суннат адо бўлаверади. Валлоҳу аълам!