Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рўза фарз бўлгандан бери қазо бўлган рўзаларим бор, лекин каффорат вожиб бўлга ёки бўлмаганини йўқлигини эслолмайман. Ҳозир 2 ой узмасдан рўза тутишни бошлаганман. Ниятим қуйидагича: агар каффоратим бўлса каффорат учун, агар каффоратим бўлмаса қазо рўзам учун деб ният қилганман. Шу ниятим тўғрими?
2. Устозлар илтимос ота-онамни ва оила аъзоларимни ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, айниқса фарзандим Муҳаммад Содиқга ҳам икки дунё саодатини сўраб, ҳаққига дуо қилиб қўйишингизни илтимос қилардим. Аллоҳим қилаётган ишларингизни ҳайрли қилсин.
Ва алайкум ассалом! 1). Рўза тутишда иккисидан қайси бирини тутаётганингизни тайин қилиб олинг.
2). Аллоҳим динда фақиҳ қилиб, хузурида мақбул бандалари сафида қилсин. Валлоҳу аълам.