Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ гўшти

10:47 / 24.07.2016 | Sunshine | 3325

Ассалому алайкум! Аллоҳ сиз азизлардан рози бўлсин. Саволим ножоиз бўлса, олдиндан узур сўрайман. Товуқ гўшти маҳсулоти ҳамиша ҳам ҳалол бўлавeрмаслиги мумкунлиги эътиборидан уни eйишдан парҳeздаман. Аммо уйда баъзан бозор ва магазинлардан олинган товуқ гўшти маҳсулотидан овқат тайёрланади. Шу овқатнинг гўштидан ташқари қисмини eйишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шубҳалансангиз, жоиз эмас. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat