Ассалому АлайкумҲазрат қилаёткан ҳайирлик ишларизда Оллоҳни узи мададкор бо'лсин.Мен берилган бир соволга берган жавобингизни о'қиб қолдим. У саволда Наркобизнес билан пул топадиган инсони аёли фарзандлари отасини пулини олса буладими дейилган эди. Сизнинг жовобингизда адашмаяпткан булсам, фарзандга белгиларнган нафақа миқдорини олса булади дейилган эди. (адашган булсам минг бор узур, мен бу совол жовобни бир неча кун олдин о'қган эдим ҳозир топа олмадим).Ҳар доим фарзандга ҳалол луқма едириш керак, чунки ҳаром луқма инсони иймондан узоқлаштиради, қулог'ига гап кирмайдиган бо'либ қолади дегин гапларни ко'п гапирилганини эшиткан эдим. Ҳаётий мисолларда ҳам буни жуда ҳам ко'п мартта гувоҳи булганман. Соволим шундан иборатки, агар фарзанд узига белгиланган нафақа миқдорида отасидан ёки онасидан пул олиб ишлатса бу у инсонга зарари етмайдими? Чунки ҳозирги кунда ҳалол ҳаромни узига то'г'ри келадиган қилиб белгилаб олиб иш қиладиган инсонлар ко'пайиб қолганига гувоҳ бо'ляпман. Оллоҳ ҳаммамизни ҳалол пул топишдан адаштирмасин.