Ассалому алайкум! Наманган вилояти Чуст туманидаги Ҳожа Абдураҳмон ибн Авф зиёратгоҳидаги қабр кимники? Бизга шу инсоннинг қабри деб айтишган. Демак бу қабр бошқа одамникими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Айтган гаплари юзга-юз ёлғон. Бу қайсидир бор ёки йўқ қабрни кўрсатиб одамларни ахмоқ қилиб пулини олишдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!