Ассалому алайкум! Аллоҳ сизларни икки дунё саодатига эриштирсин. Бир дўстим интернетда тижорат қилган. Икки томон келишган ҳолда савдо қилинган эди. Орадан бир неча ой ўтиб дўстим нафсга берилиб, ўша молнинг эгаси билмаган ҳолда қайтариб олди. Энди ишига пушаймон. Ўша одамни қайтиб топишни ҳеч иложиси бўлмаяпти. Энди нима қилишини билмай турибди. Бировнинг ҳаққидан қутилиш учун ўша молни сотиб пулини эҳсон қилган афзалми ёки бошқа танишига бериб юборган афзалми? Илтимос маслаҳат беринглар. Жавоб учун раҳмат.