Ассалому алайкум! Мактабда ўқийман, бир устозимнинг синф хонасида кўп ўқувчилар ўқийди, кимлардир ўзларининг ручкаларини унутиб синфда қолдириб кетишади, устозим эса ҳаммасини йиғиб қўяди, ручкани эгаси сўраб келса, бериб юборади, мен ҳам ручкамни қолдириб келган эдим, қайтиб ўша хонага борганимда ручкам у ерда эмас экан, устозимдан сўради, ручкамни тасвирлаб бердим, лекин устозимда ҳам йўқ экан, шунда менга ручкалардан бирини бериб "мендан сенга подарка, мен ручка кўп ишлатмайман, менда ручка кўп, лекин санга керак бўлади" деди. Мен эса уни олдим. Саволим шуки, бу ручкани ишлатиш менга мумкинми, ҳаром бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Устозингизнинг ўзининг ручкаси бўлса ишлатишингиз мумкин. Эгаси номаълум бўлса қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!