Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Маҳдийнинг ўзи ким? Унинг асосий мақсади нима?

00:00 / 23.06.2011 | eski savollar | 87158
Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Бундан 3-4 кун олдин бир дўстимиз Имом Махдий тўғрисида сўрабдидар. Айбга буюрмайсиз, мен ҳам шу саволни қачондан бери бермоқчи эдим. Охират аломатлари туғрисидага барча манбаларни ўқиганимда, имом Маҳдий тўғрисида эшитмаганман ва ушбу сайтни тўлиқ излаб кўрдим. Аниқ маълумот ололмадим. Саволим, Имом Маҳдийнинг ўзи ким? Унинг асосий мақсади нима? Шунга анчадан бери қизиқаман. Ҳеч жавоб тополмадим. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масала ёритилганига анча бўлди. Китоблар чиқди. Ўқимасангизлар, шунга ўхшаб юраверасизлар.Ақоид илми уламолари қиёматнинг улкан аломатлари сифатида юқоридагиларни зикр қиладилар. Баъзилари яна бир-иккитасини ҳам қўшадилар. Аммо кишилар ўртасида имом Маҳдий ҳақларида кўп саволлар бўлади. Шунинг учун, биз у киши ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишни лозим топдик. Имом Маҳдийнинг чиқишлари ҳам қиёматнинг аломатларидан бири бўлади.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақидаУмму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Бир халифа ўлганда ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб, Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Унга қарши Шомдан аскар юборилади. Уларни Макка ва Мадийна орасидаги сайҳонликда ер ютади. Қачон одамлар ўшани кўрганларида унинг олдига Шомнинг Абдоллари – авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. Сўнгра, қурайшдан тоғалари Бани Калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, у(Маҳдий) аларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Ана ўша Калбнинг аскаридир. Калбнинг ўлжасига ҳозир бўлмаган ноумиддир. Кейин у (Маҳдий) молни тақсим қилади ва одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. У етти йил қолади. Сўнг, вафот этади ва мусулмонлар унинг жанозасини ўқийдилар», – дедилар».Абу Довуд ривоят қилган. Абу Саъийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набийимиздан кейин бирор нарса бўлишидан қўрқиб Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадик. Бас, у зот:«Албатта, менинг умматимда Маҳдий бордир. У чиқиб беш ёки етти ёки тўққиз яшайди», – дедилар.«У нима?» – дедик.«Йиллар. Унга бир одам келиб «Эй, Маҳдий! Менга бер! Менга бер!» – дейди. У унинг кийимига кўтаришга кучи етганичани ҳовучлаб солиб беради», – дедилар».Термизий ривоят қилган.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақларида мусулмон уламолар орасида қадимдан у кишининг охири замонда чиқишлари борасида кўпгина баҳслар ўтган. Бу баҳслар натижаси турлича бўлиб чиққан.Шийъа мазҳабидагилар имом Маҳдийни–Маҳдий мунтазар-интизор бўлиб турилган Маҳдий дейишади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги уламолар бу масалада ўзаро алоҳида баҳс юритганлар. Баъзи уламолар, бу борада келган барча ҳадислар заифдир, деганлар. Булар озчилик бўлиб, уларнинг кўзга кўрингани Ибн Халдундир.Кўпчилик уламолар, Маҳдий розияллоҳу анҳу ҳақидаги ҳадиси шарифлар катта саҳобалардан улуғ муҳаддислар томонидан ривоят қилинган, дейдилар. Бу ҳақдаги ҳадиси шарифларни Имом Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Тобароний, Абу Яъло, Баззоз, имом Аҳмад ибн Ҳанбал, ал-Ҳоким ва бошқалар ривоят қилган. Ана ўша ҳадиси шарифлардан бир қисмини юқорида ўрганиб чиқдик. Уларнинг баъзиларида имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг номлари очиқ-ойдин тилга олинган бўлса, бошқаларида ишора қилинган. Уларни солиштириб чиқадиган бўлсак, бир неча умумий хулосалар чиқаришимиз мумкин:Охири замон бўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оли байтларидан, Ҳазрати Али ва Биби Фотима розияллоҳу анҳумоларнинг ўғиллари имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг наслидан имом Маҳдий розияллоҳу анҳу чиқадилар.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг чиқишлари қуйидагича бўлади: Бир халифа ўлганда мусулмонлар ўртасида ихтилоф бўлади. Аҳли Мадийнадан бир киши Маккага қочиб чиқади. Бас, унинг олдига аҳли Маккадан одамлар келиб, ўзи истамаса ҳам, уни чиқариб Рукн ва Мақом орасида унга байъат қиладилар. Ана ўша киши Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу бўладилар.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳуга қарши Шомдан аскар юборилади. Шомдан юборилган аскарларни Макка ва Мадийна орасидаги сайҳонликда ер ютади. Қачон одамлар ўшаларни ер ютганини кўрганларида Имом Маҳдий розияллоҳу анҳунинг олдига Шомнинг Абдоллари–авлиёлари ва аҳли Ироқнинг яхшилари келадилар ва унга байъат қиладилар. Сўнгра, қурайшдан тоғалари Бани Калбдан бўлган бир киши чиқади. Бас, Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу уларга қарши аскар юборади ва уларга ғолиб келади. Кейин Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни тақсим қилади. Сўнгра, Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу одамлар орасида Набийлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига амал қилади. Ислом ер юзида қарор топади. Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу молни сочади, уни санамайди. У кишининг даврларида молу мулк кўпайиб кетганидан ва ўзлари сахий бўлганларидан шундоқ бўлади.Имом Маҳдий розияллоҳу анҳу халифа бўлган ҳолда етти йил қоладилар. Сўнг, у киши вафот этадилар ва мусулмонлар у зотнинг жанозасини ўқийдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat