Ассалому алайкум! Ман анчадан бери намозга жуда бепарво эдим. Яқинда тўлиқ 5 маҳал ўқишни бошладим. Иложи борича намоз вақти кириши билан бориб ўқимоқдаман. Қуръон ҳам ўқишни бошлаганман. 1 кунда 5 маҳал намоз бўлса ҳар бир намоздан кейин қанақа суралани ўқиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Асосийси намоз. Қолгани ихтиёрий. Ҳар намоздан кейин Қуръон ўқиш шарт деган гап ҳам йўқ. Шошилаётган ёки иши бор инсонлар намоздан кейин бемалол ўз ишларида давом этаверадилар. Валлоҳу аълам!