Ассалому алайкум! 1). Рўмолсиз(яъни рўмол ўрамасдан) таом, тайёрласа макруҳ бўлмайдими? 2). Келинлар қайнотаси олдида рўмолсиз юрса жоизми? 3). Қайнота келинга маҳрам ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Овқат тайёрласа бўлади. Авратни беркитиш номаҳрамлар олдида ва намозда шарт.
2). Жоиз, аммо беодоблик.
3). Ҳисобланади. Валлоҳу аълам!