Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ

23:49 / 09.06.2016 | bahrom | 3416

Ассалому алайкум! Мeнда бир савол бор эди. Ҳадисларда ёзилишича жаннатда муслима аёл ҳаётлик даврида кимга никоҳланган бўлса ўша мўмин банда билан бирга бўларкан. Муслима аёлни ҳаётлик давридаги жуфти ҳалоли дўзахи киши бўлса, у ҳолда муслима аёл жаннатда кимга никоҳланади? Ёки унга жуфти ҳалолини танлаш имкони бeриладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда бирор ҳадис кўрмадик. Лекин Аллоҳ таоло “Фуссилат” сурасида марҳамат қилган: 

نَحْنُ أَوْلِيَاؤُكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ 31. 

Биз дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилган нарсангиз бордир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat