Ассалому алайкум! Мен тадбиркорман, бозорда ишлайман. Бир куни ишга келганимда қўшни дўкондагилар кеча мени буюмим яъни (товарим) қолиб кетганини айтишди ва менга қайтариб беришди. Эвазига менга битта тушлик олиб беришмни сўрашди. Ман уларга тушлик олиб берсам нотўғри бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри бўлмайди. Аслида улар қилган иши улкан савоб бўлар эди. Нарса олиб берган бўлсангиз ўша унинг эвази бўлади. Валлоҳу аълам!