Ассалому алайкум! Ман яқинда тиллони насияга савдо қилиб бўлмашини билиб қолдим. Ман мижозларга телефон ва шунга ўхшаш техникаларни, нақдга олиб бўлиб тўлаш (насия)га сотаман. 20-25% қўйиб 6 ой муддатга (агар муддат ўзгариб пулни муддатдан олдин ёки кейин тўласа % ўзгармайди). Лекин билмасдан тиллониҳам шу тартибда олиб сотган эдим. Бу жоизми ёки нима қилиб тўғирласам бўлади? Ризқимга ҳаром аралашиб қолмаслиги учун.
– Ва алайкум ассалом! Насияга сотган тиллоларингизнинг савдосини бекор қилинг. Сизга тиллангизни берсин, унга пулини қайтаринг. Тавба ва истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!