– Ва алайкум ассалом! Айнан ўша психологларга ўзимизни бир мутахассисимизни юбориб, ўрганмоқчимиз. Мақсад уларнинг фаолиятида қанчаси шариатга мос ва қанчаси зидлигини аниқлаш. Чунки (бу мисолимиз балки тўғри келмас) омматан халқ психологлардан аввал ўз ташвишлари ва дардларини фолбинларга бориб айтишар ва уларнинг таълимотларига амал қилишар эди. Улар эса кўп қисмини динга боғлаб кўрсатмалар бериб, охирги тавсияларини жинларга атаб қон чиқариш, чироқ ёқиш, пирларига атаб баъзи бир махсус таомлар пишириш каби ширкий амалларга боғлаб қўйишар эди ва шу зайлда вафот топиб кетганлар қанча бўлди. Албатта бу мавзуга яна алоҳида бир қайтамиз. Валлоҳу аълам!