Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исо масеҳ Ҳақларида

00:00 / 03.10.2007 | eski savollar | 2361
Ассалому алайкум Ҳазрат. Насрониларни нотоъғри этиқод қилишларига омил боълган нарса Исо алайҳиссалом Аллоҳга отам деб мурожат қилганларими? Нимага Исо масеҳ уликларни тирилтириб бу ишларни отам изни билан қиламан деган. Агар Исо Аллоҳга роббим дем мурожат қилганларида насороларҳам туғри этиқодда боълармидилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапни Ийсо алайҳиссалом айтганлари йўқ. Уни насронийлар тўқиб олишган. Ийсо алайҳиссалом «Роббим» деганлар.Қуръони Каримда Ийсо алайҳиссалом тилидан қуйидагилар айтилади:«Албатта, Аллоҳ менинг Роббим ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг».Ийсо алайҳиссалом ҳам бандадирлар, асло, кейинчалик масиҳийлар даъво қилганларидек, худо эмас. У зот ҳам худди бошқалар каби, бандадирлар. Шунинг дек, у киши Пайғамбар бўлиб келган Бани Исроил ҳам Аллоҳнинг бандаларидир. Модомики Робб ва банда бўлар экан, бу ҳол банданинг Роббга ибодатини тақозо этади. Ушбу айтилганларга тўлиқ амал қилгандагина тўғри йўлда юрилган бўлади. Бахт-саодатга эришилади.«Бу сироти мустақимдир».Фаришталарнинг Биби Марямга ўғил кўриши хушхабари ва бўлажак фарзандининг сифатлари, Пайғамбар бўлиши, мўъжизалари, гаплари ҳақида келтирган хабарлар шу билан тамом бўлади.Кейинги оят Ийсо алайҳиссаломнинг қавмларига бешикда ётган ҳолда айтган гапларидан бир ҳисса ҳисобланади:«Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир». (36)Аллоҳ таоло барчамизнинг Роббимиз. Шу жумладан, менинг ҳам Роббимдир. Отам ёки шеригим эмас. Мен Унинг бандаси–қулиман. Мен Унга қуллик қиламан. Бас, сиз ҳам Унга қуллик қилинг.«Зухруф» сурасидаги келгувси оятлардан ҳам Ийсо алайҳиссаломнинг янги пайғамбар бўлиб борган чоғларида ўз қавмларига айтган гапларидан намуна келган:«Ийсо очиқ-ойдин ҳужжат-мўъжизалар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва баъзи сиз ихтилоф қилаётган нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», деди». (63-64)Ийсо алайҳиссалом қавмларига Аллоҳнинг ваҳдониятига ва ўзларининг ҳақ Пайғамбар эканликларига далолат қилувчи очиқ-ойдин оятлар, гап-сўзлар ва очиқ-ойдин мўъжизалар билан келдилар. У зот ўз қавмларига ўша пайт:«Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим...» дедилар. Ҳикмат улуғ неъматдир. Ҳикмат Пайғамбарликдир. Яна, Ийсо алайҳиссалом қавмларига:«...ва баъзи сиз ихтилоф қилаётган нарсаларни баён қилиш учун келдим», дедилар. Чунки у қавм Мусо алайҳиссалом шариатлари ҳақида кўпдан-кўп ихтилофга тушган, ҳар хил мазҳаб ва фирқаларга бўлиниб кетган эди. Ийсо алайҳиссалом уларга ўша ихтилофлар ҳақидаги ҳукмни баён қилиб бердилар. Ва:«Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар», дедилар. Аллоҳга тақво қилмаслик оқибатида мазкур ихтилофлар келиб чиққан эди. Пайғамбарга итоат этмаслик оқибатида мазкур ихтилофлар келиб чиққан эди. Бас, энди у ихтилофларни йиғиштириб, Аллоҳга тақво қилинг ва менга итоат этинг, ана шунда иш яхши бўлади.«Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир».Демак, Ийсо алайҳиссалом қавмларига: «Аллоҳ менинг Роббим», деганлар. Аллоҳ менинг отам, деган эмаслар. Демак, Аллоҳ таоло бошқа бандаларга Робб бўлгани каби, Ийсо алайҳиссаломга ҳам Роббдир. Бу ҳақда бошқа гап бехуда.«Бас, Унга ибодат қилинг».Демак, Ийсо алайҳиссалом менга ибодат этинг, деган эмаслар, балки Аллоҳга ибодат қилинг, деганлар. Кимки бошқа гап айтса, ёлғон айтибди. У кишининг ўзлари ҳам:«Мана шу тўғри йўлдир», деди».Яъни, Аллоҳга ибодат қилишлик тўғри йўлдир, дедилар. Лекин у кишининг қавмлари бу кўрсатмага амал қилмадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat