Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси ҳадисдан?

00:00 / 11.07.2007 | eski savollar | 2257
Ассаламу алайкум. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Савол: 1) Жаназада, маййит қабрга қўйилганида Мулк ( Таборак) сурасини ўқиш қайси ҳадисларга асосланган?2) Исломда эркаклар ва аёлларнинг намози ўртасидаги фарқ қайси ҳадисларга келтирилган (асосланган)?3) Жанозада тупроққа суфлаш борми? (Ўзб-да кенг тарқалган).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон «Таборак» сурасини охиригача қироат қилганини эшитиб, буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганда у зот: «У (Таборак сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар. Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин тириклар қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун ман қилиш керак?! Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қиладиларки: «Албатта, Аллоҳнинг китобида бир сура бор, унинг оятлари ўттизта холос, кишига қиёмат куни шафоат қилади. Уни дўзахдан чиқариб, жаннатга киритади. У Таборак сурасидир».Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Маййит қабрга қўйилгандан сўнг (азоб фаришталари) оёқлари тарафдан келсалар, оёқлар: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ, чунки у биз билан туриб кечасидаги намозда «Мулк» сураси ўқирди», дерлар. Агар бош тарафдан келсалар, тили: «Сизнинг бунинг олдига келишингизга йўл йўқ. Чунки у мен билан «Мулк» сурасини ўқирди, дейди!» дейилган.Шунинг учун, бизда дафндан кейин «Таборак» сурасини қироат қилиш одат бўлган. Яъни, бу иш одатдир.2. Эркак ва аёлнинг намози орасидаги фарқлар намоз ҳақидаги ҳадисларда келган. Уларни бир ёки икки ҳадисда алоҳида баён қилиниши шарт эмас. Мисол учун Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф» номли китобида аёл кишининг саждаси ҳақида олтита ривоят келтирилган.3. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз шундоқ қилганлари ривоят қилинган.Лекин ўша тупроққа пуфлаш маъносига далил йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat