Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратсиз намоз

07:26 / 07.08.2021 | Хуршидбек | 1900

Ассалому алайкум! Мен бир пайтлар бир Масжидга пешин намози пайтида кирсам жамоат намозини тугатган экан. Шу пайтда хижолатчиликда бир чеккада узим тахоратсиз намоз бошладим кейин бир одам менга иктидо килди. Мен намозни тугатдим лекин халиги одамга тахоратим йук эди деб айтолмадим. Бу ишга ун йиллар булди. Шу ишни качон уйласам диккат буламан. Асабийлашаман. Бу ишни тўғриласа буладими. Халиги одамни намози нима булишини уйлаб асабим бузилади. Бирор йули булса айтинглар устозлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни ҳам иқтидо қилганни ҳам намози адо бўлмайди. Қиёматда ўзингизни ўша намозингиздан ҳам ўша кишини намозидан ҳам сўраласиз. Тавба қилиб, яхши амалларда бардавом бўлинг. Шояд шу амалларингиз хатоингизга каффорот бўлса. Аллоҳ таоло “Ҳуд” сурасининг 114-оятида шундай дейди:

إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ

«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир».
Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир.
Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақим туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топгандир.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил, уни ювиб юборади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!» деганлар.
«Бу эса эсловчиларга эслатмадир». 
Зотан, намоз ҳам зикр – эслашдир. Яхшиликлар ҳам шундай. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat